Линклар

logo-print

Молия тизимидаги инқироз бозорларга салбий таъсир қилмоқда


Жаҳон молия тизимида давом этаётган инқироз Осиё, Европа ва АҚШ бозорларига салбий таъсир этмоқда.

Осиё ва Европанинг йирик биржалари савдоларни йўқотиш билан бошлади, АҚШ молия бозорининг асосий кўрсаткичи Доу Жонс индекси сўнгги тўрт йил ичида мисли кўрилмаган - 10 минг пунктдан пастроққа тушиб кетди.

Лондон биржасидаги етакчи қимматбаҳо қоғозлар индекси эса 5 фоиз тушиб кетди. Худди шундай ҳолат Германия, Франция ва Россия биржаларида ҳам кузатилди. Бундан бироз аввал Осиё, жумладан, Токио биржасида қимматбаҳо қоғозлар индекси кескин тушиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG