Линклар

Зилзила қурбонлари сони 70дан зиёд


Қирғизистон жанубида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 74 киши нобуд бўлди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Олой туманида рўй берган зилзилада яна юздан зиёд фуқаро тан жароҳати олган. Туманнинг Нура қишлоғида камида 200дан зиёд хонадон вайрон бўлган.

Вазирлик матбуот котиби Қилич Досумбетов табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларда қутқарув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, якшанба куни рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6,6 баллни ташкил этган.

Шунингдек, Тибетга яқин ҳудудларда рўй берган зилзилада камида 30 киши нобуд бўлгани маълум қилинди. АҚШ Геология маркази Хитойдаги зилзила кучи ҳам олти ярим баллни ташкил этганини билдирди.
XS
SM
MD
LG