Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:49

Ўзбекистонда нон нархи яна ошди


Қишлоқ аëллари хамир қораëтир
Қишлоқ аëллари хамир қораëтир

6 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда нон 20фоизга қимматлади. Ўртача навли буханка нонининг давлат нархи 300 сўм қилиб белгиланди. Ун ва нон маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши баробарида мамлакатда нон тақчиллиги ҳам юзага келаётгани кузатилаяпти.

Нон аксарият ўзбек оилаларининг асосий озиқ-овқати бўлиб қолаётган бир пайтда нон нархининг қимматлаши аҳолини мушкул аҳволларга олиб келишидан даракдай туюлади.

“Буханка нон 250 сўм эди. 300 сўмдан олиб келишди. Кечадан бошлаб 300 сўм бўлибди”.

Мамлакатда энг кўп нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланмиш “Тошкент-нон” корхонаси ходими нон нархи жорий йилда илк бор оширилаётганини айтади.

“6 октябрдан оширилди. 600 грамм¸ 1 навли буханка 300 сўм бўлди. Олдин 250 сўм эди. 20 фоизга ошди. 600 граммли олий навли ундан тайëрланган оқ буханка нон 405 сўм бўлди. Олдин бу нон 340 сўм бўлган. Демак бу нон 19 фоизга қимматлади”.

Кузатувчилар фикрича, мамлакатда ун ва нон маҳсулотларининг қимматлиги ва тақчиллигининг икки хил сабаби бор.

Биринчидан¸ сўнгги пайтда Қозоғистон уни нархининг қарийб икки баробар қимматлаб кетгани ва буғдой экспортини чекланаётгани, иккинчидан¸ Ўзбекистонда етиштирилган олти миллиондан зиёд буғдой ҳосили қўшиб ёзишлар эвазига бўлгани. Тошкент-нон” корхонаси ходими эса нон нархининг оширилишини шундай изоҳлайди.

“Ëқилғи ва бошқа ҳамма нарсалар ошдику. Масалан бензин ҳам таъсир қилади. Газ¸ электр энергияси ошди. Буни биз ўзимиз оширмаймизку. Буни бизга молия вазирлиги белгилаб беради. Чунки биз бюджет унини ишлатамизку. Улардан бизга ноннинг нархлари ëзилган махсус қоғоз келади”.

Дўкондан анча қиммат бозор нархидаги нонларни харид қилишга қурби етмаётган оддий аҳоли эса ноннинг қимматлигидан нолийди.

Кейинги пайтларда арзон нархдаги буханка нонлари сотиладиган давлатга қарашли дўконлар олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлаётир.

“Тошкентда нон учун навбатда туришибди. Нон умуман етишмаяпти. Нафақат Тошкент балки Марғилонда ҳам ҳамма жойда навбатда туришибди”.

“Бу йил Ўзбекистонда 6 миллион тонна буғдой олинган экан. Умуман ўзимизга етадиган миқдорда экан. Мен ҳайронман, ўзимизни буғдойимиз қаерга кетади? Магазинда ун йўқ”.

“Нонни нархи ошиб кетган. Кўчада одамлар қиммат нархга бўлса ҳам беринг деб юрибди”.

“Тошкент нон” ташкилоти мутасаддилари эса нон тақчиллиги ҳолатини инкор қилади.

“Нон ҳаммасида бор. Берган унидан биз ишлаб чиқарамиз. Бизга ажратилган ундан асосан биз нон ишлаб чиқарамиз. Тошкент нон уюшмасига қарашли 36 корхона ва Тошкент шаҳар департаментига қарашли 10 корхона ишлаб турибди. Кунига 500 тонна нон чиқади. Тошкент нон уюшмаси 430, 450 тонна нон чиқаради. Бундан ташқари яна 10та корхона бор”.
XS
SM
MD
LG