Линклар

Физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди


Швеция қироллик академиясининг билдиришича, япониялик олимлар Макото Кобаяши, Тошихиде Маскава ва америкалик Юичиро Намбу физика фанига қўшган ҳиссалари ҳамда материя заррачаларини ўрганиш борасида ўтказган тадқиқотлари учун Нобель мукофотига лойиқ топилган.

Куни-кеча тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқланган эди.
Французлар Барре-Синоусси ва Лук Монтениер ОИТСни келтириб чиқарувчи вирусни аниқлагани, германиялик олим Харалд зур Хаусен бачадон саратонига қарши кураш борасида олиб борган илмий тадқиқотлари учун мазкур мукофотга лойиқ топилганди.
XS
SM
MD
LG