Линклар

Толибларнинг 40дан зиёд жангариси ўлдирилди


Афғонистон жанубида АҚШ қўшинларининг ҳукумат кучлари билан биргаликда ўтказган амалиёти чоғида “Толибон” ҳаракатининг 40дан зиёд жангариси ўлдирилди.

АҚШ ҳарбийлари баёнотида айтилишича, жангарилар Зобул вилоятининг Қалат туманида халқаро кучлар карвонига ҳужум қилган.

Сўнгги пайтда Афғонистон жанубида, жумладан, Зобул вилоятида “Толибон” жангариларнинг фаоллашгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG