Линклар

Қирғизистонда 6 октябрда рўй берган зилзила қурбонлари хотирланди


Қирғизистоннинг Тожикистон ва Хитойга яқин ҳудудида рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6,6 баллни ташкил этганди. Зилзила оқибатида 70дан зиёд фуқаро нобуд бўлиб, 140га яқин киши жароҳатланди. Нура қишлоғида 200 та хонадон вайрон бўлди.

Мамлакат президенти Қурманбек Бақиев табиий офатдан зарар кўрган ҳудудларга сафар қилди.

Тожикистон ҳукумати эса Қирғизистондаги зилзила оқибатида зарар кўрганларга 300 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Тожикистон президенти маъмурияти вакили Ҳидоятулло Иноятовнинг билдиришича, инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, қурилиш маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари карвонидан иборатдир.
XS
SM
MD
LG