Линклар

logo-print

Медведев инқирозга барча биргаликда қарши туришига чақирди


Россия президенти Дмитрий Медведев молия тизимидаги бўҳронни бартараф этишда барча давлатлар биргаликда чора-тадбирлар кўриши лозимлигини таъкидлади. Россия президенти 8 октябрь куни ЕИ раҳбарларининг бу масалага бағишлаб ўтказилаётган йиғилишида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Шунингдек, Д.Медведев Кремлда Россиянинг йирик банклари раҳбарлари билан учрашиб, ҳукумат банкларга ёрдам тариқасида қўшимча маблағ ажратишини билдирди.

“Мавжуд келишувга мувофиқ ажратилажак пуллар банклар ўртасида тақсимланади. Жумладан, “Сбербанк” 500 миллиард, “Внешторгбанк” 200 миллиард, “Россельхозбанк” 25 миллиард ҳамда қолган банкларга 225 миллиард рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади”,- деди Дмитрий Медведев.
XS
SM
MD
LG