Линклар

Европа биржалари асосий кўрсаткичлари пасайишда давом этди


Лондон, Франкфурт ва Париж фонд биржалари 7 октябрь кунги савдоларни ҳам йўқотиш билан бошлади.

Нефть захираларига бой бўлган Форс кўрфази фонд биржаларида ҳам авҳол ёмонлашди. Минтақадаги энг йирик Саудия Арабистони фонд биржаси кўрсаткичлари тўққиз фоиз тушиб кетди. Осиё бозорларида ҳам қимматбаҳо қоғозлар котировкалари арзонлашда давом этди.

Нью-Йорк фонд биржаси эса 6 октябрь кунги йўқотишдан сўнгги савдоларни котировкалар ўсиши билан бошлади. Хабарларга кўра, АҚШ Федерал захира тизимининг катта компаниялар қарзларини сотиб олиш режасидан сармоядорлар анча жонланган.

Люксембургда ЕИ давлатлари молия вазирлари глобал молия тизимидаги инқирозни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилди. 6 октябрь куни учрашган вазирлар йирик молия институтларининг инқирозга юз тутишига йўл қўймасликка келишиб олди.
XS
SM
MD
LG