Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:56

Россия ҳукумати қонуний меҳнат муҳожирлари сонини кўпайтирмоқчи


http://gdb.rferl.org/ED749A66-83E8-4F54-BA7A-D0E88E0C0829_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/ED749A66-83E8-4F54-BA7A-D0E88E0C0829_mw800_mh600.jpg 2009 йили Россия 4 миллион легал меҳнат муҳожири қабул қилиши мумкин. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори келаси ҳафтада, 15 октбярь куни қабул қилиниши кутилмоқда, деб хабар қилди "Время новостей" нашри. Ўтган ҳафтада, 3 октябрь куни эса, Россия ҳукумати раиси Владимир Путин бошқа бир қарорни имзолаган эди. Ўша ҳужжатга биноан легал меҳнат муҳожирларининг жорий йилда қабул қилинадиган миқдори 1,8 млн. кишидан 3,4 млн. кишига етказилди.

Россия ҳукуматининг мана бир неча йилдирки, чет элдан ишчи кучи жалб этишга зўр бераётгани сабаблари тўғрисида кўп ва хўб гапирилган.

Демографик вазиятнинг ўта ёмон эканлиги, ишчи кучи тақчиллиги йилдан йилга тобора сезилиб қолаётгани сабабли, Россия ҳукумати ташқаридан ишчи кучи жалб этишга зўр бераяпти.

Бироқ Россия катта ва жойлардаги вазият бир хил эмас. Масалан, Федерал миграция хизматининг Тюмень область бошқармаси вакилининг айтишича, бу ҳудуд учун квоталар оширилмаган. Ўзбекистонликлар кўпми, Тюменда, деб сўрадик.

“30 фоиз”.

Озодлик: Аниқ сонини биласизми?

“5000дан зиëд”.



Демак, Тюмень областида 5 мингдан зиёд ўзбекистонлик меҳнат мигранти бор. Гап расмий қайддан ўтган, Россия ҳукумати ажратган квота доирасида қонуний ишга олинган ўзбекистонликлар тўғрисида кетаяпти.

Миграция хизмати масъул ходимининг айтишича, ўзбекистонликлар асосан қурилишларда ишлайди, махсус малака талаб қилинмайдиган ёрдамчи ишлар билан машғул.

Челябинск областида ишлайдиган мана бу меҳнат мигранти Россия, албатта, меҳнат мигрантларини жалб этишдан манфаатдор, чунки биз арзон иш кучимиз, квотани оширадими-йўқми бизга фарқи йўқ, дейди.

“Бизга барибирда. Бизга икки баробар, 3 баробар оширса ҳам барибир қора ишдамиз. Бизларники арзон. Руслар 150 мингга қиладиган ишни бизларникилар 30 мингга қилади”.

Келаси йилдан Россия меҳнат мигрантлари учун квотани 4 миллион кишига етказмоқчи, дедик. Бироқ Федерал миграция хизматининг ҳисоб-китобларига қараганда, шу кунда Россияда камида 12 миллион ғайриқонуний, яъни квотадан ташқаридаги меҳнат мигранти бор.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, расмий рухсатномасиз, квотадан ташқарида ишлаш мигрант учун фойдалироқ.

“Ғайриқонуний яхшида. Чунки солиқ тўламайди. Агар бизникилар бу ерда оладиган ойлигидан солиқ тўлайдиган бўлса, квартирага тўлаб, солиқ тўлаб қуруқ юраверади. Нима биз ўсма учун ишлаяпмизми?”

Афтидан Россия ҳукумати меҳнат мигрантларини қонунийлаштиришни квотани кўпайтириш билангина ҳал қила олмайдиганга ўхшайди.

Челябинскда ишлаётган суҳбатдошимиз асли қирғизистонлик. Суҳбат давомида у кишидан мана бу гапни ҳам эшитдик.

Озодлик: Ўзбекистондан мардикор йигит Челябинскка борди. Квотани ичида деганимиз расмий рухсат олиб ишлаш дегани.

“Айнан ўзбекистонликка қийин. Уни йўлда келиши ҳам, бу ерга келиб ишга рухсатнома олиши ҳам қийин. Масалан Қирғизистондан қанча бўлса олаверади. Ўзбекистон қийин. Ўзбекистонни умуман квотада йўқ деса ҳам бўлаверади”.

Озодлик: Бу нима билан боғлиқ?

“Каримов “Халқимни чиқариб юбораверинглар, мен ўзим боқаман” деганку”.

Оддий меҳнат мигрантлари орасида юрган гап бу.

Бироқ 8 октябрь куни пайдо бўлган бир хабарга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати ҳам бу масаладаги сиёсатига жузъий ўзгартишлар киритаётганга ўхшайди.

“Регнум” ахборот агентлиги хабарига қараганда, Ўзбекистон республикаси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги яқинда мингдан зиёд ўзбекистонликни Россиянинг бир қатор шаҳарларига ишга жўнатди.

Мингдан зиёд кишини. Норасмий ҳисоб-китобларга қараганда эса, шу кунда Россияда бир неча миллион ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG