Линклар

logo-print

“Халқаро амнистия” Испания ҳукуматини айблади


“Халқаро амнистия” ташкилоти Испания ҳукуматини АҚШ разведка хизматига терроризмда гумон қилинган шахсларни Испания ҳаво ҳудуди орқали ташиб ўтишга рухсат берганликда айблади.

Ташкилотнинг Испаниядаги бўлими маълумотига кўра, 2002-2007 йиллар давомида АҚШ Марказий разведка бошқармаси Испания ҳаво ҳудуди орқали камида 90 парвоз амалга ошириб, мамлакатнинг 15 аэропорти хизматидан фойдаланган.

Ташкилот таъкидича, ЕИнинг бошқа давлатлари ҳам АҚШ МРБга худди шундай парвозларни амалга оширишга рухсат берган.
XS
SM
MD
LG