Линклар

Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч керак


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Шарқий Европа давлатлари раҳбарларини Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга чақирди.

Бу ҳақда Роберт Гейтс Македонияда Шарқий Европа давлатлари мудофаа вазирлари учрашуви чоғида маълум қилди.

АҚШ мудофаа вазири Македониядан Венгрияга сафар қилади. Бу ерда Роберт Гейтс НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этиб, Афғонистонда халқаро кучлар сонини ошориш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG