Линклар

logo-print

Мукофот япониялик ва америкалик олимларга насиб этди


Япониялик олим Осаму Шимомура ва америкалик олимлар Мартин Чалфие ва Рожер Циен яшил флюоресцент оқсил моддаларини кашф этгани учун кимё бўйича 2008 йилги Нобель мукофоти совриндорлари, деб эълон қилинди.

Стокгольмдаги жюри ҳайъати олимлар томонидан кашф қилинган яшил флюоресцент оқсил моддалари биологик тадқиқотлар ўтказишда муҳим қуролга айланганини таъкидлади.

Шу кунгача Нобель мукофотининг тиббиёт ва физика соҳаларида совриндорлари номи эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG