Линклар

Президентликка номзодлар телемунозара ўтказди


АҚШ президентлигига номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн иккинчи маротаба телебаҳс ўтказди.

Жаҳон молия тизимидаги инқироз ва АҚШ иқтисоди юзланаётган муаммолар мазкур баҳснинг диққат марказида бўлди.

АҚШ ўз тарихида энг мудҳиш молия бўҳронига юзланаётганини таъкидлаган Барак Обама президент этиб сайлангудек бўлса, ўртаҳол америкаликлар учун солиқ тўловларини қисқартиришга ваъда берди.

Жон Маккейн эса Оқ уйга раҳбар этиб сайланса, Молия вазирлигига ипотека шартномаларини сотиб олиб, уларни қайта кўриб чиқишни буюришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG