Линклар

Рус қўшинлари хавфсизлик зоналарини тарк этди


Грузия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Жанубий Осетия ва Абхазия атрофида ташкил этилган хавфсизлик зоналарини тарк этганини маълум қилди.

Бундан бироз аввал Россия тинчликпарвар кучлари раҳбари Марат Қулаҳмедов россиялик ҳарбийлар буфер зонадаги барча олтита назорат пунктини тарк этишини билдирган эди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидича, Россия ҳарбийлари Грузиянинг Каратели қишлоғи яқинидаги асосий назорат пунктларидан бирини демонтаж қилиб бўлган.

Август ойида расмий Москва ва Тбилиси ўртасида эришилган тинчлик келишувига мувофиқ Россия ўз қўшинларини Грузия ҳудудидан чиқаришга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG