Линклар

Устама фоизлар камайтирилди


Жаҳоннинг етакчи банклари молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида устама фоиз миқдорини камайтирди. Ушбу ҳаракат бирданига АҚШ, Европа, Швеция, Канада, Буюк Британия ҳамда Швейцария марказий банклари томонидан амалга оширилди.

Бироқ марказий банкларнинг мазкур ҳаракати фонд биржаларидаги йўқотишларни жиловлашга ёрдам бермагани айтилмоқда. Жумладан, Осиё ва Европа фонд биржалари савдоларни яна йўқотиш билан бошлади. Россия фонд биржаси эса ўз савдоларини жума кунгача тўхтатганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG