Линклар

Буюк Британия банклари ҳукуматдан ёрдам олади


Буюк Британия ҳукумати молия тизимидаги инқироздан қийинчиликка дучор бўлаётган банкларга 87 миллиард доллар қийматида ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Мазкур қутқарув режасига мувофиқ солиқ тўловчилар пули Буюк Британиянинг етакчи банклари ихтиёрига ўтказилади, бунинг эвазига эса ҳукумат банкларнинг қимматбаҳо қоғозларига эгалик қилади.

Бундан аввал ҳам Буюк Британия ҳукумати мамлакат банкларига 340 миллиард доллар ёрдам пули ажратилишини маълум қилган эди.

Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ҳукумат режаси молиявий тизимга бўлган ишончни қайта тиклашга қаратилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG