Линклар

Кушнер Грузияга сафар қилмоқда


ЕИ раислик қилаётган Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер Грузияга сафар қилмоқда. Бу ерда у Россия қўшинларининг Грузия ҳудудидан чиқарилганини тасдиқлаши лозим.

Россия томони Жанубий Осетия ва Абхазия атрофида ташкил этилган буфер зоналардан ўз ҳарбийларини чиқариб бўлганини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко буфер зоналар назорати ЕИ кузатувчилари миссияси зиммасига юклатилганини билдирди.

Россия ва Грузия ўртасидаги тинчлик келишуви Франция воситачилигида август ойида имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG