Линклар

logo-print

НАТО ҳарбий харажатларни ошириши даркор


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер глобал молиявий инқирозга қарамай, альянс аъзолари ҳарбий харажатларни ошириши кераклигини таъкидлади.

Схеффернинг Венгрия нашрига берган интервьюси Будапештда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг учрашуви арафасида чоп этилди.

9-10 октябрь кунлари Будапештда учрашаётган мудофаа вазирлари Афғонистонда халқаро кучлар салоҳиятини ошириш каби масалаларни муҳокама қилади.

Хабарларга кўра, ҳозирги кунда Афғонистонда НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар сафида 50 мингдан зиёд аскар хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG