Линклар

Виза чекловлари қайта кўриб чиқилиши мумкин


Европа парламенти ЕИга аъзо давлатларни Беларусда демократик жараёнларни жадаллаштириш мақсадида мазкур мамлакат раҳбариятига қарши жорий қилинган виза чекловларини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Бу борада қабул қилинган резолюцияда Европарламент депутатлари ЕИга расмий Минскнинг 35 расмийси, жумладан, президент Александр Лукашенкога қарши жорий қилинган виза чекловини қайта кўриб чиқиш ва енгиллатиш тавсия қилинган.

Бундан икки йил аввал Беларус президенти мухолифат вакилларини таъқиб эта бошлагандан сўнг ЕИ расмий Минск етакчиларига санкциялар жорий этган эди. Беларус раҳбарининг ўзи ҳам сўнгги пайтда Ғарб билан алоқаларни яхшилашга тайёр эканига ишора қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG