Линклар

7 декабрда Украинада парламент сайлови ўтказилади


Украина президенти Виктор Юшченко шу ҳақдаги фармонни имзо чекди.

8 октябрь куни Виктор Юшченко бош вазир Юлия Тимошенко билан тузилган коалицияни қайта тиклашга уринган эди. Бироқ ушбу ҳаракатлар натижа бермагандан сўнг у парламентни тарқатиб юборганди.

Чоршанба куни телевидение орқали қилган чиқишида В.Юшченко ҳукмрон коалициянинг тарқалиб кетишида бош вазир Юлия Тимошенкони айблади.

“Ишончим комил, бир шахснинг ҳокимиятга бўлган очкўзлиги ҳамда ўз манфаатларини халқ манфаатларидан устун қўйиши демократик тарзда тузилган коалициянинг тарқалиб кетишига сабаб бўлди”,- деди президент.

Юлия Тимошенко эса президентнинг қарори юзасидан баҳслашишга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG