Линклар

logo-print

Медведев Қирғизистонга келди


Россия президенти Дмитрий Медведев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити арафасида Қирғизистонга сафар қилди.

Бу ерда Кремль хўжайини Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар ривожини муҳокама қилди.

10 октябрь куни эса Бишкекда МДҲ раҳбарлари саммити иш бошлайди. МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳамда жаҳон молия тизимидаги инқироз Бишкек саммити диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу саммитда Грузиянинг МДҲ аъзолигидан чиқиш тўғрисидаги қарори ҳам муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG