Линклар

Дунё фонд биржалари жонланди


Жаҳоннинг етакчи банклари устама фоиз миқдорини камайтиргандан сўнг дунё фонд биржаларида жонланиш кузатилди.

Хабарларга кўра, Осиё ва Европа бозорлари савдоларни қимматбаҳо қоғозлар котировкаси ўсиши билан бошлаган.

8 октябрь куни молия бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида АҚШ, Европа, Швеция, Канада, Буюк Британия ҳамда Швейцария марказий банклари келишилган ҳолда бирданига устама фоиз миқдорини камайтирган эди. Кейин Хитой, Гонконг, Тайвань ва Жанубий Корея марказий банклари ҳам шундай қарорга келишга мажбур бўлди.

Жаҳон фонд биржаларида жонланиш кузатилаётган бир пайтда кредит бозоридаги вазият инвесторларнинг молия институтларига ишончи йўқлиги боис ҳануз қалтислигича қолмоқда.

Чоршанба куни АҚШ молия вазири Генри Полсон ҳукуматнинг 700 миллиард долларлик қутқарув режасига қарамай, мамлакатнинг кўпгина молия институтлари инқирозга юз тутиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. Халқаро валюта жамғармаси ҳам глобал иқтисод катта муаммоларга юзланиши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG