Линклар

Шоҳида Ëқуб: Ислом Каримовнинг кетиши¸ ўзбеклар учун рўшнолик даврининг бошланиши бўлади

  • Абдулла Искандар

“Давр менинг тақдиримда” эшиттиришининг бугунги қаҳрамони таниқли журналист Шоҳида Ëқуб. “Нимага Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармади? Аксинча иқтисодий вазият ëмонлашди”.

34 ëшдаги журналист Шоҳида Ëқуб бир қанча ҳужжатли фильмлар муаллифи. Шоҳида муаллифлигида суратга олинган фильмларда нафақат Ўзбекистон¸ балки яқин шарқ ва ЕИ муаммолари ҳам акс этган. Бугун яхшигина журналист бўлиб танилган Шоҳида ëшлигида дипломат бўлишни орзу қилган эди.

“Ўзи мен дипломат бўлмоқчи эдим. Шунинг учун Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университетини битирдим. Сиëсатшуносман. Лондонда дипломатия соҳаси бўйича Вестминистр университетини битирдим. Ўзи сиëсатшунос ва дипломат бўлиш истагим бор эди. Аммо мана мендан журналист чиқди”.

Шоҳида Тошкент қамоқхонаси ëнидаги маҳаллада зиëли бир оилада дунëга келди. Оиламизда китобга меҳр кучли эди¸ деб эслайди Шоҳида.

“Мен Тошкентда маҳаллада оддий ўзбек оилада ўсганман. Бизнинг маҳалламиз Тоштурма ëнида жойлашган. Тоштурма маҳаллани номи бор лекин бу маҳаллани Обод деган яна бир номи бор. Дадам ҳар доим савдода ишлаган. Онам жарроҳ. Оиламизда китобларга жуда ҳам катта ҳурмат бўлган. Уйимизда жуда ҳам кўп китоб бор”.

1996 йилда ББС жаҳон хизмати ўзбек тилида эшиттиришлар бошлаганида Лондонга таклиф қилинганлар қаторида Шоҳида ҳам бор эди.

“Ўша пайтларда Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ëмон эмас эди аммо сиëсий жиҳатдан вазият аста-секин ëмонлашиб кетган эди”.

Шоҳидани қалбида хорижга отланган барча ўзбек зиëлилари каби “Бораману¸ дарҳол қайтиб келаман” деган бир фикр бор эди. Аммо бундай бўлмади.

“Ўзбекистондан кетаëтган пайтимда мен “Икки йилдан кейин қайтиб келаман ва ташқи ишлар вазирлигида ишлайман” деб ўйлаган эдим. Менинг ташқи ишлар вазирлигида ишлаш ниятим бор эди. Аммо афсус¸ Ўзбекистонда сиëсий жиҳатдан вазият ëмонлашганлиги боис¸ Британияда яна икки йил қоламан деб ўйлаган эдим. Аммо мана 12 йил бўлди ҳалигача шу ердаман”.

Озодлик: Бундан 15¸ 16 йил олдин Британияда бўламан¸ фарзандим Лондонда катта бўлади деб ўйлаганмидингиз?

“Мен Британияда шунча пайт қоламан деб ўйламаган эдим. Тасаввур ҳам қилмаган эдим. Мен Ўзбекистонга қайтаман ëки бошқа давлатга кўчаман деб ўйлаган эдим. Британия яхши¸ бу ерда ҳамма нарса бор. Лекин мен шарқни яхши кўраман. Шунинг учун бу ерда анча йилдан бери яшашимга қарамай ўзимни қулай ҳис қила олмайман. Лекин Британияни ўзимни иккинчи ватаним деб биламан”.


Шоҳида журналистика деб аталмиш маслакнинг таҳликали сўқмоқларига кирди. ЕИ га аъзо бўлган 25 давлатнинг сохта паспортларини ясаб сотаëтган уюшган жиноий гуруҳни фош қилиш учун бел боғлади. Паспорт сохтакорларига мижоз бўлиб¸ 20 давлатнинг паспортини сотиб олди. Бу жараëнни яширин камерага суратга олди. Аммо Болгарияда уни томоғига ханжар тирашди. Наҳотки қўрқмадингиз¸ деб сўраймиз Шоҳидадан.

“Паспорт масаласи жуда хавфли. Бу тўғри. Лекин мен шу ишни бошлаганимда унинг хавфлилик даражасини яхши англамадим. Англаганимда эса кеч бўлган эди. Биласизми менимча бу қизиқиш. Шунинг учун шунақа таҳликлаи нарсалар билан шуғулланаяпман. Бошқа об-ҳаво ҳақида ëки ҳайвонлар ҳақида ëки қандайдир маданият ҳақида фильмлар қилиш қизиқарли эмас. Мен журналистик текширувларни қилишини жуда ҳам яхши кўраман. Шуни реал журналистика деб биламан”.

Шоҳида қалтис дор устидан юрган дорбоз каби куррамиздаги оловли ҳудудлар узра юрди. Шоҳида яқин шарқ Фаластин-Исроил можаросини айни заминдан туриб ëритган биринчи ўзбек журналисти бўлди. Сизни Ëсир Арофат билан ҳам учрашган дейишади¸ шу ростми¸ деб сўраймиз суҳбатдошимиздан.

“Йўқ¸ афсуски мен Ëсир Арофат билан учрашганим йўқ. Лекин бошқа катта лавозимли Фаластин расмийлари билан учрашганман. Яқин шарқни яхши кўришимни сабаби катта қизиқиш. Тарихни яхши биламан ва араб тилини ўрганишга бир неча марта ҳаракат қилдим. Лекин ҳар доим вақтим бўлмаганлиги сабабли қолиб кетади. 1999 йилда мен биринчи марта Иорданияга бордим. У ердан Фаластинга бордим. Ўша пайтда яқин шарқ ва фаластинликлар бўйича менинг тасаввурим бутунлай бошқача бўлган. Чунки мен Исроил позициясини қўллаб-қувватлар эдим. Аммо Ғазо секторига бориб¸ нима бўлаëтганини ўз кўзларим билан кўриб¸ мени нуқтаи-назарим бутунлай ўзгарди. Шунинг учун мен бу муаммони кўпроқ ўрганиш учун ўша ерга кўпроқ бора бошладим. У ерда дўстларим бор. Ҳозирги кунда мени позициям нейтрал. Чунки мен ҳар бир томонни тушунаман. Ҳар бир томоннинг ҳақи бор. Тўғрисини айтсам¸ мен кўпроқ фаластинликларга ëн босаман чунки улар бизларга яқин ва улар мусулмонлар. Лекин репортажларимда бу нарса акс этмайди. Чунки биз профессионал равишда профессионал бўлишимиз керак. Шахсий фикрларимизни ўзимизда қолдиришимиз керак. Аудитория буни билмаслиги керак. Худо ҳоҳласа яқинда мени ўртоғим Қуддусда тўй қилаяпти. Ўша ерга бориб келамиз”.

Бундан олдин Шоҳида номи тилга олиниши билан одамлар қалбини қўрқув эгаллайдиган ўзбек мафия оталари ҳақидаги фильмни суратга олишга жазм қилган эди.

“Бу фильм 2005 йилда суратга олинган ва Ўзбекистон ҳақида бўлган эди. Ғафур Раҳимовнинг бу фильмда пайдо бўлишининг сабаби¸ у халқни ичида мафия сифатида билинади¸ у ўзини ишбилармон тижоратчи деб билади. Ғарбда ҳам унинг қандайдир бизнес манфаатлари бор. Шунинг учун биз бундай одамдан интервью олишни ҳоҳладик ва уриндик. Чунки Раҳимов ҳаммага ҳам интервь бермайди. Менимча бу унинг биринчи ва охирги телевизион интервьюси бўлган. Тўғрисини айтсам¸ бу интервьюни уюштириш қийин бўлган эди. Биласизми¸ журналистиканинг жуда чиройли нарсаси бор: биз ҳеч кимни устидан ҳукм чиқармаймиз. Шунинг учун ҳар битта одамни биламиз. Мен уни устидан ҳукм чиқаришга прокурор ëки судя эмасман. Мен ундан оддий интервью олдим. Биласизми¸ у одам менда яхши таассурот қолдирди. У бизни самимий кутиб олди. У билан Марғилонга бир етимларнинг концертига бордик. У одам ўзини тутишни яхши билади. Гапириши ҳам ëмон эмас. Мени у ҳақдаги тасавурим ижобий бўлган. Биламан Ғафур Раҳимовни наркотрафикка боғлиқ одам деб билишади. Балки тўғридир. Аммо журналист сифатида¸ қўлимда далил бўлмаса¸ мен буни 100 фоиз ишонч билан айта олмайман”.

Шоҳида журналист сифатида тажрибаси ошиб етилган бир пайтда Андижондаги қонли воқеалар юз берди. Шоҳида яширин бир тарзда Андижонга кириб¸ яширин камера билан суратга олди. Бу бир миллий вазифа эди ва мен бир ўзбек қизи сифатида бу вазифани бажардим¸ дейди Шоҳида.

“Андижонга боришим ўзимнинг фуқаролик мажбурият деб билишим туфайли бўлди. Чунки Андижонга кимдир барибир бориши¸ ҳақиқатни топиши¸ билиши керак эди. Афсус ўзбек фуқаровий жамияти инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларнинг ҳеч қанақа дўсти бўлмас эди. Лекин менда шунақа имконият¸ шароит бўлган. Шунинг учун ўша ерга киришга ва иложи борича нима бўлганини англашга ҳаракат қилдим. У ерда жуда ҳам хавфли бўлган. Мен ва оператор бир ҳафта Андижонда яшириниб юрдик. Кейин кетдик аммо барибир кўп нарсани топа олмадик. Ўша кунларда мен бир нарсани ўзим учун тушундим: биз ўзбек жамияти фаоллари ва журналистлари ўзбек ҳукумати билан барибир кураша олмаймиз. Бизда ўзбек ҳукуматини қўлида бўлгани каби ресурслар йўқ. Андижонда аслида нима бўлганлиги тўғрисидаги ҳақиқатни барибир яширишган”.

Кейинги бир йил ичида Шоҳида иккита дўстидан ажралди. Бу йўқотишларнинг алами¸ унинг кўксидаги армон оламига айлади.

“Уларни мен ўзимнинг яқин дўстларим деб биламан. Биринчиси бу Абдували қори Муирзаевнинг ўғли Абдуқуддус Мирзаев. Иккинчиси бу Алишер Соипов. Унинг қатл этилиши жуда менга катта таъсир қилган ва жуда катта зарба бўлган. Ҳалигача мен Алишерни ўлдиришганига ишона олмайман. Шу икки одам оламдан ўтгандан кейин менда ëлғизлик туйғуси пайдо бўлди. Улар халқ учун¸ давлат учун жонларини берганлар”.

Аммо ҳаëт бу ҳаëт. Донишманд айтганидек ҳаммаси ўтади. Яқинда Шоҳида фарзанд кўрди.

“Яқинда ўғлим туғилди. Унинг исми Закий. 12 сентябр куни Лондонда туғилди. Бу бизлар учун жуда катта ҳодиса бўлди. Мен ҳозир она бўлишини ўрганаяпман”.

Мен ўз фарзандимга¸ ўзим бошдан кечирган таҳликаларни раво кўрмасдим¸ дейди Шоҳида.

“Агар ўғлим журналист бўлса ва таҳликали жойларга борса¸ мен буни кўтара олмайман. Жуда ҳам хавотир оламан. Мен ҳозир ота-онамни жуда яхши тушунаман. Улар албатта мен учун ташвиш қилишаяпти. Агар ўғлим рассом ëки олим бўлса¸ мен жуда ҳам хурсанд бўлардим”.

Шоҳидага кўра¸ ўзбек жамияти тараққиëтига тўғон бўлган шахснинг тарих ва ҳаëт саҳнасидан кетиши¸ миллат учун рўшнолик бўлади.

“Ислом Каримов албатта кетиши керак. Ўладими ëки уни ўлдиришадими мен буни билмайман. Агар у кетса¸ мамлакатда истар-истамас олға силжиш бўлади. Чунки ўзбек ҳукумати ичида ақлли одамлар жуда ҳам кўп. Улар ҳам ҳозирги вазиятдан жуда ҳам норози. Лекин ҳеч нарса қила олишмайди. Масалан ҳозир ўзбекларни муҳожир ишчилари кўп. Улар бутун жаҳонга тарқалиб кетган. Нимага Ўзбекистонда иқтисодий вазият шунчалик ëмонлашди. Мен сиëсат ҳақида гапирмайман¸ иқтисод ҳақида гапираман. Нимага ўзбеклар учун Ўзбекистон ичида туриб ишлаб яшашни иложи йўқ? Нима учун улар қўшни давлатларга бориб пул топиши керак? Шу саволларга ҳеч жавоб йўқ. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг жаҳон миқëсида ҳеч қанақа авторитети йўқ”.
XS
SM
MD
LG