Линклар

logo-print

Жан-Мари Гюстав Леклезио 2008 йилги Нобел совриндори

  • Абдулла Искандар

http://gdb.rferl.org/0B3A806F-F166-487F-9701-469FEC13BC14_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/0B3A806F-F166-487F-9701-469FEC13BC14_mw800_mh600.jpg 9 октябр куни адабиëт бўйича 2008 йилги Нобел мукофотини қозонган кишининг номи эълон қилинди. Таниқли Француз ëзувчиси Жан-Мари Гюстав Леклезио [Jean-Marie Gustave Le Clezio] бу совринга лойиқ топилди. Швеция Академияси Ле Клезиони "янги адабий услублар, шоирона саргузаштлар ва ўта эҳтиросли ҳис-туйғуларга бой" ижодкор дея таърифлади.

68 ёшли ёзувчи 10 миллион швед кронаси билан тақдирланадиган бўлди.

Нобел мукофотининг бу йилги совриндори Француз ëзувчиси Жан Мари Гюстав Леклезио ҳали 23 ëшидаëқ улуғ ëзувчи сифатида эътироф қилиниб¸ Ренадо мукофотини олган эди.

Ëзувчи эълон қилган илк роман "Протокол" 1963 йилдаëқ дунëга машҳур бўлган эди.

Эллик йилча давом этган ижоди мобайнида Ле Клезио ўттиздан ортиқ китоб, хусусан қиссалар, ҳикоя ва эсселар ёзган.

Ëзувчини тақдирлаган Швеция Академияси Ле Клезиони "янги адабий услублар, шоирона саргузаштлар ва шайтонлаш даражасидаги эҳтиросни тасвирлай олган ижодкор” дея таърифлади.

Ҳар сафар у ëки бу ижодкор соврин олар экан “Э шунга ҳам мукофот берилибди” деб лаб бурадиганлар бўлади. Аммо бу сафар мукофот чинакам ижодкорга насиб қилди¸ дейди мунаққид Семен Мирский.
“Жан Мари Гюставнинг Нобел олиши нима бўлганда ҳам тасодиф ëки кутилмаган хабар эмас. Уни номи эълон қилиниши биланоқ француз матбуотида у бу мукофотга жуда лойиқдир¸ деган тақризлар пайдо бўлди. Уни бу мукофотга ўта табиий номзод дейишди. Бу жумлани ўзи ëзувчи учун жуда катта сийловдир”.

Ғарб дунëсида ëзувчилар¸ қироллар қўлидан соврину сийловлар олаëтган¸ адабиëт ходимлари иззату ҳурмат кўраëтган бир пайтда¸ Ўзбекистондаги адабиëт аҳли хўрлик ва ночорлик ичида забун турмуш кечирмоқда¸ дейди таниқли шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан.

“Ҳамма тирикчилик билан банд. Китобга қарамайди¸ газета ўқимайди¸ журнал ўқимайди. Чет эл адабиëтига ҳам аҳамият йўқ мени назаримда”.

2006 йилги адабиёт соҳасидаги халқаро Нобел мукофоти турк ёзувчиси Ўрхон Памуққа берилган. Беш роман ва кўплаб асарлар муаллифи Ўрхон Памуқ Туркиянинг энг машҳур ёзувчиларидан бири. Айни вақтда марказий осиëлик адиблар ичида бирорта шу мукофотни олган киши йўқ. Сизнинг назарингизда буни боиси нимада¸ деб савол бердик Дадахон акага.

«20¸ 21 асрни энг етук шоири¸ элим деб¸ халқим деб шеъриятда¸ адабиëтда курашган ва фаоллик кўрсатган одам Рауф Парфи деб биламан. Туркийлардан мана Чингиз Айтматовга бериш керак эди. Негадир шунга ҳам беришмади. Бу дунë жуда қизиқда. Ўзбеклардан ҳали ҳеч ким Нобел мукофотини олгани йўқ».
овоз
Озодлик: Энди улар оламдан ўтган ëзувчилар. Ҳозирги замон ўзбек ëзувчилари орасида ҳам келажакда Нобел мукофотига сазовор бўлиши мумкин бўлган ижодкорлар борми?

“Нобел талаби даражасида асарлар ëзса албатта бўлади. Лекин буларда ўша интилиш йўқда. Масалан Маъмурҳамид Қайрағоч деган шоирни биламан. Фарғона вилояти¸ Риштон тумани Қайрағоч қишлоғидан. Шунақа зўр шеърлари бор. “Битта-иккита шеърингни газетага бер” десам “Йўқ берманг” дейди. Ўзи бозорда қовун сотади. Чўлдан қовун олиб келиб сотиб¸ бола-чақа боқади”.

Озодлик: Мана 2008 йилги Нобел мукофотига 68 яшар француз адиби лойиқ кўрилди. Бу адибнинг ижоди ва умуман жаҳон адабиëтидаги саркаш тўлқинларидан бугунги ўзбек зиëлиси¸ китобхони хабардорми?

“Айтайлик 1990 йилларгача бўлган. Қачон нашр қилинар экан деб нашриëтни эшигини олдида кутиб ўтирар эдик. Ўзбекистон адабиëти ва санъати газетаси ҳафтанинг жума куни чиқарди. Жума куни газаета сотадиган жойларни олдида пойлаб ўтирар эдик. Шов-шув бўладиган асарлар албатта чиқарди. Ëзувчилар уюшмасида гап бўларди. Расул Ҳамзатовни шеърлари чиқибди¸ фалончани асари чиқибди деб талаш бўлиб кетарди. Ҳозир унақа гаплар йўқ”.

Дадахон Ҳасанга кўра¸ бугун ўзбек жамиятида китоблар носвой ва сомса ўрашга ишлатилмоқда холос.

“Китобни хор бўлгани шуда. Сомса ўраб¸ носвой ўраб сотаяпти. Бундан 5¸ 6 йил олдин писта сотиб ўтирган аëлни олдида бир тахлам компютердан чиққан ëзувларни кўрдим. Бундай қарасам 40¸ 50¸ 60 йиллари Боймирза ҳайитни¸ Вали Қаюмхон отани Америкадаги¸ Саудия Арабистонидаги ўзбекларга ëзган ва улардан олган хатлари экан. Назаримда у босилиш учун компютердан чиққан¸корректуратурадан ўтган лекин босилмаган. Ҳалиги аëл унга носвой ўраб сотиб ўтирибди. Мен ўша қоғозларни ҳаммасини олиб келдим. Ҳозир ëнимда турибди”.
Дадахон Ҳасанга кўра¸ адабиëт қадрланадиган жамиятгина рўшнолик сари қадам ташлаши мумкин. Иқтисодий ижтимоий ривож топган¸ нафақат ўз ижодкорлари¸ балки ўнлаб ўзбек ижодкорларини ҳам бағрига сиғдирган Швеция бунга мисолдир¸ дейди суҳбатдошимиз.
XS
SM
MD
LG