Линклар

logo-print

Рус қўшинлари келишувни бажарди


ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана Россия қўшинлари Грузия ҳудудидаги назорат пунктларини тарк этганини расман тасдиқлади.

Россия ва Грузия ўртасида эришилган тинчлик келишувига кўра, Россия 10 октябрга қадар барча ҳарбийларини Грузия ҳудудидан чиқариши лозим эди.

ЕИ баёнотида айтилишича, Россия ҳарбийлари айирмачи ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия атрофида ташкил этилган буфер зоналарни тарк этганини минтақадаги халқаро кузатувчилар миссияси ҳам тасдиқлаган.

Айни пайтда Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнернинг Тбилисига сафари давом этмоқда. У ҳам Россия қўшинларининг Грузия ҳудудидан чиқарилганини тасдиқлаши лозим.
XS
SM
MD
LG