Линклар

logo-print

Ахтисаари Нобель мукофоти олди


Финляндия собиқ президенти Марти Ахтисаари 2008 йилги Нобель тинчлик мукофотига сазовар бўлди.

Норвегия Нобель қўмитаси раиси Оле Данболт Мьёс таъкидича, Ахтисаари халқаро майдондаги можароларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари учун ушбу мукофотга лойиқ топилган.

Марти Ахтисаарининг 1990 йиллар бошида Намибия мустақиллиги тан олинишига қўшган ҳиссаси, 2005 йилда Индонезиянинг Ачех вилоятидаги можарони ҳал этишга кўмаклашгани ҳамда 2005-2007 йиллар давомида Косовода БМТнинг махсус вакили сифатида фаолият юритгани алоҳида қайд этилди.
XS
SM
MD
LG