Линклар

НАТО вазирлари Будапештда йиғилиш ўтказди


Будапештда учрашган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Афғонистонда наркотик моддалар савдосига қарши курашишга келишиб олди.

НАТО матбуот котиби Жеймс Аппатурайнинг таъкидича, НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар эндиликда Афғонистон ҳукумати талабига биноан мамлакатдаги наркотик моддалар ишлаб чиқарувчи ва унинг савдоси билан шуғулланувчи гуруҳларга қарши кескин чоралар кўриши мумкин.

НАТО ва АҚШ расмийларининг билдиришича, “Толибон” жангариларига йилига 60-80 миллион доллар даромад келтириши айтилаётган наркотик моддалар савдосини бартараф этиш мамлакатда зўравонликлар кўламини пасайтиришга салмоқли ҳисса қўшади.
XS
SM
MD
LG