Линклар

logo-print

Бишкекда МДҲ раҳбарлари саммити бўлиб ўтди


Саммит иштирокчилари МДҲ давлатлари ўртасида энергетика, хавфсизлик ва ижтимоий соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда глобал молия тизимидаги инқирозга қарши курашда биргаликда чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиевниг айтишича, МДҲга аъзо давлатлар молия вазирларидан иборат ишчи гуруҳ келаси 10 кун ичида Москвада учрашиб, молия тизимидаги бўҳронни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилади.

МДҲ раҳбарларининг Бишкекдаги саммитида Украина, Озарбойжон ва Грузия президентлари иштирок этмади. Виктор Юшченко ва Илҳом Алиев мамлакатда мавжуд муаммоларни сабаб қилиб келтирган бўлса, Грузия президенти Михаил Саакашвили расмий Москва ва Тбилиси ўртасидаги ҳарбий можародан сўнг МДҲ таркибидан чиқишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG