Линклар

Жаҳон фонд биржаларидаги вазият ҳануз қалтислигича қолмоқда


АҚШ фонд биржаси 9 октябрь кунги савдоларни сўнгги беш йил давомида энг катта йўқотиш билан ёпган эди. 10 октябрь кунги савдолар ҳам йўқотиш билан бошланди. Хабарларга кўра, Доу Жонс индекси бу савдоларда 700 пунктга тушиб кетган.

Бундан бироз аввал Европа бозорлари кўрсаткичлари 5 фоиз, Япония фонд биржаси котировкалари 10 фоиз тушиб кетган эди. Россия фонд биржалари эса ҳануз ёпиқлигича қолмоқда.

Айни пайтда “катта еттилик”ка аъзо давлатлар молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари глобал молия тизимидаги инқирозни муҳокама этиш мақсадида фавқулодда йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш телевидение орқали чиқиш қилиб, фуқароларни ваҳимага берилмасликка чақириб ўз ҳукумати барча имкониятларни ишга солаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG