Линклар

Журналист ўн йилга қамалди


10 октябрь куни Нукус шаҳри жиноят ишлари суди журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд Солижон Абдураҳмоновни наркотик модда сотишга ҳаракат қилганликда айблади. Унга жазони умумий тартибли колонияда ўташ тайинланди ҳамда гўёки наркотик моддалар топилган машина давлат фойдасига мусодора қилинадиган бўлди.

С.Абдураҳмонов Uznews.net сайтининг Қорақалпоғистондаги мухбири бўлиб фаолият кўрсатаётган эди. Шунингдек, у “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари, Уруш ва тинчликни ёритиш институти сингари бир қатор халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган.
XS
SM
MD
LG