Линклар

Насронийлар ҳимояда бўлади


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакат шимолидаги насронийларни ҳимоялашни ваъда қилди.

Кейинги пайтларда насронийларга қарши ҳужумлар кўпайиб бораётгани минглаб кишиларни ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур қилмоқда.

Ал-Маликий Мосулдаги насронийларни ҳимоя қилиш бўйича “тезкор чоралар кўриш” ва сунний жангарилар амалга оширгани айтилаётган ҳужумларни тергов қилишни буюрди. Бу ҳужумларда камида 11 насроний ҳалок бўлган. Насронийларни ҳимоя этгани мингга яқин полициячи сафарбар қилинди.

Аввалроқ Рим Папаси Бенедикт XVI насронийларга қарши зўравонликни тўхтатишга чақирганди.
XS
SM
MD
LG