Линклар

Афғонистонда қўшинлар етишмаяпти


Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони АҚШ генерали Дэвид Маккирнан НАТО “Толибон”га қарши урушда ютқазмаётгани, бироқ афғонистонликлар хавфсизлигини таъминлаш учун қўшинлар етишмаётганини таъкидлади.

Генерал халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга қўшин юборишда давом этиши муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

“Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, қўшимча кучларнинг ўзигина Афғонистон халқи ғалабаси учун кифоя қилмайди. Ғалабага курашнинг уччала жабҳасида эришилиши лозим, яъни ҳукуматнинг барча даражаларида бошқарувни яхшилаш, иқтисодий ва ижтимоий ўсишга эришиш ва одамлар хавфсизлигини таъминлаш даркор”,- деди АҚШ генерали ва бу ишларни амалга ошириш учун қўшимча 15 минг аскар кераклигини билдирди.

Ўтган ҳафтада Буюк Британия генералларидан бири НАТО Афғонистонда ғалаба қила олмаслигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG