Линклар

logo-print

Россия Франция танқидини рад этди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров франциялик ҳамкасбининг Россия Грузияда эришилган сулҳга тўла амал қилмаётганига оид танқидини рад этди.

Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер жума куни қилган чиқишида рус қўшинлари Жанубий Осетиядаги Ахалгори минтақасини тарк этмаганига оид Гурзиянинг хавотирларини тушунишини айтган эди.

С.Лавров Ахалгори Жанубий Осетия ҳудуди ичида экани ва рус аскарлари у ерни тарк этиш мажбуриятини олмаганини билдирди.

У Москва келаси ҳафта охирида Грузия можаросига оид Женевада ўтадиган халқаро музокараларда Жанубий Осетия ва Абхазия вакиллари ҳам қатнашиши лозим, деб ҳисоблашини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG