Линклар

Россия қитъалараро баллистик ракета синовларини ўтказди


Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, ракеталарнинг бири Узоқ Шарқ ва Япония ўртасидаги Охота денгизидан, иккинчиси эса мамлакатнинг ғарбий соҳиллари ва Норвегия ўртасидаги Баренц денгизидаги сув ости кемаларидан учирилган.

Россия президенти Дмитрий Медведев Плесецкдаги базадан баллистик ракеталардан учинчисининг учирилишини кузатди.

“Техникамиз кўнгилдагидек ишлаяпти. Биз ҳарбий салоҳиятимизни ошириб борамиз ва янги турдаги қуролларни ўзлаштирамиз, лекин айни пайтда ҳозир мавжуд бўлган баллистик ракеталарни синашда давом этамиз. Уларнинг самаралиги вақт билан синалган ва бизнинг қалқонимиз яхши ишлаётганини намойиш қилмоқда”,- деди Д.Медведев.

Москва билан Вашингтон ўртасида АҚШнинг Европада ўрнатилиши кўзланган ракета ҳужумдан мудофаа тизимлари боис муносабатлар совуқлашган бир пайтда Россия кейинги икки кун ичида иккинчи марта ракета синовини ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG