Линклар

logo-print

КХДР халқаро кузатувчиларни киритади


Шимолий Корея ўз ядровий иншоотларини демонтаж қилишни давом эттириш ва у ерга халқаро кузатувчиларни киритишга розилигини тасдиқлади.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, бу қарорга АҚШнинг Пхеньян режимини терроризм ҳомийлари рўйхатидан ўчиргани сабаб бўлган.

Пхеньян АҚШ КХДРни бу рўйхатдан ўчириш ваъдасини бажармаётганини айтиб, Йонбондаги реакторни демонтаж қилишни тўхтатиб қўйган эди.

Япония Вашинтоннинг қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG