Линклар

Жаҳон молия бозори жар ёқасида


Халқаро валюта жамғармаси ва жаҳондаги энг бадавлат ва ривожланаётган мамлакатларни бирлаштирувчи 20лик гуруҳи молиявий бўҳронни ҳал қилиш учун жаҳон иқтисодиётлари ўртасида мувофиқлаштирувни оширишга чақирди.

Жаҳон иқтисодининг 85 фоизини ташкил қиладиган 20лик гуруҳининг шанба кунги учрашувидан кейин ХВЖ раиси Доминик Штраус-Каан жаҳон молия бозори “жар ёқасига” келиб қолгани ва бўҳронни бартараф қилиш учун ҳукуматларнинг фаолроқ аралашуви талаб этилишини таъкидлади.

ХВЖ молиявий бўҳронни ҳал этиш учун маблағга муҳтож давлатларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG