Линклар

logo-print

Европа етакчилари бўҳрондан чиқиш йўлларини изламоқда


Европа етакчилари жаҳон молиявий инқирозига умумий ечим топиш уриниши ўлароқ, фавқулодда мажлис ўтказмоқда.

Париждаги йиғинда евро ҳудудидаги 15 давлат раҳбарлари қатнашмоқда ва ҳукуматларнинг банклар ўртасидаги кредитларни кафолатлашга оид режаларни ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Буюк Британия бундай режани қабул қилиб бўлган.

Шанба куни Франция ва Германия раҳбарлари инқирозни бартараф қилиш учун евро ҳудудига кирувчи давлатларнинг мувофиқлашган ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлади.

Шу пайтгача Европа Иттифоқи давлатлари бўҳронни ҳар бири ўзича ҳал қилишга уринаётган эди.
XS
SM
MD
LG