Линклар

Миграцияга қарши кураш ниқоби остидаги миллатчилик

  • Абдулла Искандар

Кейинги пайтда Россия федерациясида миллатчилик кўринишлари¸ тақирбошларнинг хуружлари кучайгани кузатилди. Баъзан русларнинг ўзлари ҳам тақирбошлар қурбони бўлмоқда. Масалан¸ Саха элидан келган Сергей Николаевни қиëфаси славянга ўхшамагани учун уришди¸ деб хабар берди Озодлик мухбири. Айни пайтда ўз қасдини қонунга тўғирлаëтган миллатчи гуруҳлар ҳам Росссияда пайдо бўлган.

Россияда ноқонуний муҳожирларга қарши ҳаракат тузган Алесандр Белов интилишини ана шундай изоҳлаш мумкин¸ дейди “Мемориал” фаоли Баҳром Ҳамроев.

“Россияда умумий ҳолатни айтадиган бўлсак¸ қонуний ëки ноқонуний деган масалани кўтаришни ўзи тўғри бўлмайди. Чунки миграция ҳар доим бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бўлади. Нормал давлатлар ҳеч қачон иммигрантларни ҳуқуқларини чекламаган ва уларга имкониятлар яратиб берган. Лекин Россияда бугунги кунда Беловга ўхшаган¸ энди пайдо бўлаëтган ëки аввалдан фаолият кўрсатиб келаëтган ташкилотлар “ноқонуний иммигрантлар” деб туриб¸ ўрта осиëликларга қарши курашиш мақсадини кўзлашаяпти. Ленинградда тожикларнинг ëки ўзбекларнинг ўлдириб кетилишини мисол қилиб келтириш мумкин. Мана мен ўзим биладиганим андижонлик¸ фарғоналик¸ сурхондарëлик ўзбекларни уриб¸ майиб қилиб¸ ногирон қилиб ташлашган. Бунга ўхшаган ҳолатлар барча тармоқларда кузатилаяпти”.

Баҳром Ҳамроевга кўра¸ Россияда миллатчилик билан боғлиқ тазйиқлар кучайган. Аммо муҳожирлар ҳимояси билан шуғулланувчи “Сова” ташкилоти вакили Гаилина Кожевниковага кўра¸ тақирбошлар иши билан прокуратуранинг жиддий шуғуллана бошлагани ҳам бугунги кун учун хайрли ишорат.

“Бу олға қўйилган жиддий қадам. Ўта миллатчи гуруҳлар ишини прокуратура¸ тажовуз қилиш айблови бўйича кўриб чиқмоқда. Илгари бундай ҳолатлар мафкуравий тоқатсизлик тарзида кўрилган”.

Кожевниковага кўра¸ ўтган йилнинг ўзида 85 киши ўлган ва 230 киши майиб мажруҳ бўлиб қолган. Улар оразида ўзбеклар ва тожиклар асосий кўпчиликдир.

Ҳужжатлари бор бўлса ҳам¸ Россия милицияси МОдан келган муҳожирларга азоб бермоқда¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

“Мана яқинда Хьюман Райтс Уотч ташкилоти вакили билан ўзбек ва тожик мардикорлари бозори пайдо бўлган Москавага яқин бир шаҳарга борганимизда¸ одамлар уларни ҳаммасида ишга рухсат борлигини¸ қўлида қонуний ҳужжати бўлгани билан милиция ходимлари уларни ҳужжатларини сўрамасдан уриб олиб кетиб¸ оқибатда қурилиш объектларига олиб бориб ишлатиб¸ кечқурунлари уларни калтаклаб ҳайдаб юборишганини айтишди. Бу нарсаларни ҳаммаси бир неча ташкилотлар билан бирга расмийлаштирилди”.

Озодлик: Кейинги 8¸ 9 йил ичидаги ҳолат яхшиландими ëки ëмонлашдими?

“Яхшилашаяпти деб айтиш ҳозирги кунда анча қийин. Чунки ҳолат ҳар ҳолда ўзгараëтганга ўхшаб кўринади лекин муаммоларни ечишга ҳукумат бош қотирмаяпти. Иммигрантларни ҳуқуқлари¸ ўрта осиëликларга нисбатан ўзини тўғри сиëсатини юргизмаëтганлиги натижасидир”.
XS
SM
MD
LG