Линклар

Литвада парламент сайлови ўтказилди


Литвадаги парламент сайловидан сўнг ўтказилган дастлабки сўров натижаларига кўра, унда мухолифатдаги Христиан демократлар партияси етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўринда “Миллий тикланиш” партияси бўлса, Литванинг собиқ президенти Роландас Паксаснинг “Адолат ва тартиб” партияси учинчи ўринда бормоқда.

26 октябрь куни парламент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Шунингдек, якшанба куни Литвадаги Игналинск атом электр станцияси тақдири борасида референдум бўлиб ўтган эди. Сайловчилар кам келгани боис, ушбу референдум муваффақиятсиз якунланди.
XS
SM
MD
LG