Линклар

Прагада “Форум-2000” халқаро тадбири иш бошлади


Икки кун давом этадиган анжуман интирокчилари глобал муаммоларга ечим топиш йўлларини муҳокама қилади.

Хабарларга кўра, ушбу анжуманда Россия мухолифати етакчиси Гарри Каспаров, Беларус мухолифати етакчиси Александр Милинкевич ҳамда польшалик ёзувчи ва собиқ диссидент Адам Мичник ҳам иштирок этмоқда.

“Форум-2000” тадбири Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Гавел ташаббуси билан ҳар йили Прага шаҳрида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG