Линклар

Нобель мукофотининг яна бир совриндори аниқланди


Швеция Қироллик академияси америкалик олим Пол Кругманнинг глобализация ҳамда эркин савдо масалаларида ўтказган илмий тадқиқотларини юқори баҳолаб, уни иқтисод бўйича 2008 йилги Нобель мукофотига лойиқ топди.

Шу кунгача Нобель тинчлик мукофоти ҳамда тиббиёт, физика, кимё ва адабиёт соҳаларининг 2008 йилги совриндорлари эълон қилинган эди.

Нобель мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими эса декабрь ойида Стокгольмда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG