Линклар

ЕИ вазирлари Москва билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди


ЕИ ташқи ишлар вазирлари расмий Москва ва Брюссель ўртасида ҳамкорлик музокараларини давом эттириш масалаларини муҳокама қилди.

Россия қўшинлари август ойида Грузия ҳудудига бостириб киргандан сўнг ЕИ расмий Москва билан ўтказилаётган ушбу музокараларни тўхтатган эди.

ЕИга аъзо айрим давлатлар Россия қўшинлари Грузия ҳудудини тарк этиб бўлганидан сўнг эндиликда музокараларни давом эттириш фурсати келди, деб ҳисобламоқда. Айрим давлатлар, жумладан, Швеция ташқи ишлар вазири Карл Билдт Россия ЕИ воситачилигида эришилган тинчлик келишувининг бир қисминигина бажарганини таъкидламоқда.

“Россия ўз қўшинларини, асосан, айирмачи ҳудудлар атрофида ташкил этилган буфер зоналардан чиқарди, ҳолос. Бироқ россиялик ҳарбийлар 7 августга қадар бўлган позицияларидан ташқари ҳозирда бошқа ҳудудларни ҳам эгаллаб турибди”,- деди Швеция ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG