Линклар

logo-print

Британия ҳарбийларининг Ироқни тарк этиш фурсати келди


Буюк Британиянинг “Times” нашрига интервью берган Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий шундай баёнот қилди.

Унинг таъкидича, мамлакат жанубида хавфсизликни таъминлаш масаласида Ироқ ҳукумати бундан буёғига британиялик ҳарбийлар ёрдамига муҳтож эмас.

“Ироқ хавфсизлик кучлари малакасини оширишда британиялик ҳарбийлар ёрдами қўл келиши мумкин, бироқ уларнинг ҳарбий амалиётларда иштирок этишига ҳожат қолмади”,- дея қўшимча қилди Нурий ал-Маликий.

Хабарларга кўра, ҳозир Ироқда британиялик 4100 ҳарбий хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG