Линклар

logo-print

Германия ва Франция қутқарув режаларини эълон қилди


ЕИнинг етакчи давлатлари молия тизимидаги инқирозни бартараф этиш уринишларини давом эттирмоқда.

Буюк Британия ҳукумати ўтган ҳафтада эълон қилинган 500 миллиард фунт стерлинг қийматидаги қутқарув режасининг бир қисми ўлароқ 64 миллиард АҚШ долларини мамлакатнинг етакчи банкларига ажратишини эълон қилди.

Германия ва Франция ҳукуматлари ҳам мамлакат банкларига мўлжалланган қутқарув режаларини ошкор қилди.

Германия ҳукумати 470 миллиард, Франция ҳукумати эса 360 миллиард евро ажратилишини маълум қилди.

Якшанба куни фавқулодда мажлис ўтказган евро ҳудудидаги 15 давлат етакчилари молия тизимидаги бўҳронни бартараф этишда биргаликда чора-тадбирлар кўришга ҳамда йирик молия институтларининг инқирозга юз тутишига йўл қўймасликка келишиб олган эди.

ЕИ давлатларининг молиявий тизимни қутқариб қолишга қаратилган режалари ошкор қилингандан сўнг Осиё, Европа ва АҚШ фонд биржалари савдоларида ўсиш кузатилди.
XS
SM
MD
LG