Линклар

logo-print

Беларус раҳбариятига қарши виза чеклови олти ойга бекор қилинди


ЕИ ташқи ишлар вазирлари Беларус ҳукумати расмийлари, жумладан, мамлакат президенти Александр Лукашенкога нисбатан жорий қилинган виза чекловини олти ойга бекор қилишга келишиб олди.

Бироқ 1999-2000 йиллар давомида мухолифат вакилларининг бедарак йўқолишига алоқаси бор, деб айтилаётган расмийларга нисбатан виза чеклови ўз кучида қолади.

Шу кунгача Беларус ҳукумати барча сиёсий маҳбусларни озод қилиб, яқинда парламент сайлови ўтказган эди.

Шунингдек, Люксембургда ЕИ ташқи ишлар вазирлари Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Мартинов билан учрашиб, музокаралар ўтказди.
XS
SM
MD
LG