Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

Германиялик ишбилармонлар Ўзбекистонга сафар қилмоқда


http://gdb.rferl.org/A229BBE7-CCC1-4227-BAC9-50B82C58F1C7_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/A229BBE7-CCC1-4227-BAC9-50B82C58F1C7_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон ва Германия ширкатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонга сафар қилмоқда. 14 октябр куни Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Германия делегацияси, икки давлат идоралари вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтди.

Форум иштирокчиси Савдо-саноат палатаси вакили йиғилишда Германиянинг 11та ширкатидан йигирмаган яқин вакил, Ўзбекистон томонидан эса ўнлаб тадбиркор ва бошқа расмийлар қатнашаётгани айтди. Унинг айтишича, дастлабки учрашувда иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинган: “Форумда асосан энергетика, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, банк тизими ва бошқа соҳаларда Германия ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди” – деди ўз исмини айтмасликни сўраган Савдо-саноат палатаси вакили.

Унга кўра, Германия ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида бундан олдин ҳам қатор учрашувлар ўтказилган. Аммо бу галги учрашувда Германиянинг йирик ширкатлари жумладан, дунёга машхур Класс, Ландесбанк-Берлин, тоғ-кон саноатида етакчи ширкатлардан бири ҳисобланган Такраф, Некофарм каби ширкатлар вакиллари қатнашаётгани алоҳида аҳамият касб этмоқда. “Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Германия экспорт қилишдан манфаатдор. Германия ширкатлари эса Ўзбекистонга маҳсулотлар импорт қилинишидан манфаатдор. Улар қўшма корхоналар ташкил этишга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Турли соҳаларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Форумда нафақат Германия ва ўзбекистонлик кўп сонли тадбиркорлар балки икки давлат идоралари расмийлари, хусусан Ташқи савдо вазирликлари, Ташқи ишлар вазирликлари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари вакиллари ҳам қатнашмоқда” – деди Савдо-саноат палатаси вакили.

Душанба куни Люксембргда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бошлангани ҳақида аввалги эшиттиришларимизда хабар қилган эдик. Йиғилишда Андижонда 2005 йилда юз берган воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматининг айрим мулозимларига нисбатан жорий қилинган виза чеклови бекор қилинди.

Маълумки, Германия анча вақтдан бери Европа Иттифоқи-Ўзбекистон алоқаларни яхшилашга уриниб келмоқда. Тошкентда ўтаётган бизнес форум ҳам Германиянинг ташаббуси доирасида амалга ошяптими, деган саволга: “Тадбир санкциялар бекор қилиниши билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини билмайман Аммо ушбу форум Ўзбекистон-Германия муносабатларининг конструктив ривожига хизмат қилиши аниқ эканини яхши биламан. Германия ва Ўзбекистондаги таниқли тадбиркорлар ва икки давлатнинг нуфузли ширкатлари вакилларининг форумда қатнашаётгани бунинг далилидир” – дея жавоб берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили.

17 октябргача давом этадиган сафар давомида Германия ишбилармон доиралари вакиллари Самарқандда маҳаллий тадбиркорлар билан ҳам учрашиб ўзаро ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Германия Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми йилига ўртача 10 фоизга ошиб бормоқда. 2007 йилда Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо ҳажми қарийиб 330 миллион еврони ташкил этди.
XS
SM
MD
LG