Линклар

Дунё молия бозорида юз берган бўҳрон ЕИ саммитига соя солмоқда

  • Ҳасанжон

http://gdb.rferl.org/C8EDD8A5-77D3-475D-A685-38B66929A513_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/C8EDD8A5-77D3-475D-A685-38B66929A513_mw800_mh600.jpg 15 октябрь куни Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарларининг икки кунлик саммити бошланди. Учрашувда асосан дунё молия бозорларида қарийиб бир ойдан бошланган бўҳрон масаласи муҳокама этилиши режаланган. Шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбарлари саммитида Грузия-Россия можароси, Европа Иттифоқи конституцияси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.

Дунё молия бозорларида юзага келган бўҳронга жавобан 27 мамлакат аъзо бўлган Европа Иттифоқининг айрим давлатлари ўз банкларини бўҳрондан ҳимоялаш бўйича ишлаб чиқилган режаларни эълон қилди. Евро зонасига кирган 15 давлат Британия билан бирга бўҳронга қарши чораларни ишлаб чиқди. Улар орасида хусусий банкларга тегишли акцияларнинг бир қисмини ҳукуматлар сотиб олиши, банк кредитлари қайтарилишига ҳукуматлар кафолат бериши, якка шахсларнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатлардаги банкларда сақланаётган маблағларга ҳукуматлар кафолат бериш ва бошқа тадбирлар саммит иштирокчилари томонидан тасдиқланиши керак бўлади.
Саммит бошланишидан олдин сўзлаган Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Бароззо Европа Иттифоқи давлатлари бўҳронга қарши муштарак чоралар ишлаб чиққанини олқишлади:
“Мен Европа давлатлари молиявий бўҳронга қарши чоралар кўряпти дея оламан. Европа нафақат бўҳрондан сақланиш балки унга ечим топиш бўйича мувофиқлашган ҳолда чора кўрмоқда. Бунга жавобан молия бозорларидаги ижобий ўзгариш фақат Европа билан чекланиб қолаётгани йўқ. Балки бутун дунёга тарқалмоқда” – деди Хосе Мануэл Бароззо.
Европа Иттифоқи давлатлари банк тизимини бўҳрондан қутқариш учун ҳозиргача қиймати 1,8 триллион доллар экани айтилаётган режаларни эълон қилди. Глобал миқёсдаги молиявий бўҳрондан банкларни қутқариш учун АҚШ ҳукумати ҳам 2,25 триллион долларлик режа ишлаб чиқди.
Европа Иттифоқи давлатлари қутқариш режаларининг бюджетга салбий таъсир этиши мумкинлигидан ташвишда. Чунки уни амалга ошириш ижтимоий соҳа учун ажратилаётган маблағ камайишига, жумладан ишсизлар сони ортиши ҳамда Европадаги йирик давлатларда иқтисодий пасайиш юз бериши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўз навбатида Европа Итифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Грузия-Россия можароси муҳокама этилиши режаланган. 14 октябр куни Еврокомиссия президенти Хосе Мануэл Бароззо Грузия президенти Михаил Саакашвилини қабул қилди. Сўзлашувдан кейин Бароззо можародан кейин Москва билан ҳамкорлик ҳақидаги тўхтатиб қўйилган сўзлашувлар қайта бошланишини маълум қилди:
“Россия билан янги келишув борасидаги музокараларга Россияга тухфа сифатида қарамаслик керак. Бу Европанинг ўз фундаментал мақсадлари сари интилиш йўлидир. Биз иқтисодий соҳада фундаментал манфаатларга эгамиз. Шунингдек биз оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, Европа учун муҳим бўлган бошқа глобал муаммоларга ечим топишда Россия билан бирга иш олиб боряпмиз. Иқлим ўзгаришининг олдини олиш, энергия хавфсизлигини таъминлаш ҳам шулар жумласига киради” – деди Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Бароззо.
XS
SM
MD
LG