Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:20

Ўзбекистонда йўл кира нархлари ошди


http://gdb.rferl.org/80C02B70-D06B-4250-A868-C0E896E2F9A9_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/80C02B70-D06B-4250-A868-C0E896E2F9A9_mw800_mh600.jpg 15 октябрдан бошлаб Тошкентда йўл кира нархлари оширилди. Эндиликда автобус, троллейбус, трамвай ва метро учун йўл кира 350 сўм қилиб белгиланди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги аҳолининг 70 % қисми жамоат транспортларидан фойдаланади. Аҳоли ушбу қисмининг аксарияти камбағал ва ўртаҳол оилаларга тўғри келади. Кейинги пайтда коммунал хизматлар учун тўловларнинг кетма-кет оширилиши устига йўл киранинг ҳам қимматлаши аҳолини мушкул аҳволларга олиб келишидан даракдай туюлади.

Октябр ойи ўзбекистонликлар учун нарх-навонинг ошиши ҳақидаги хабарлар билан тўла бўлди. 1 октябрдан бошлаб табиий газ учун тўловлар нархи 20 фоизга, иссиқ ва совуқ сув нархлари ҳамда иситиш хизматлари учун тўловлар 15 фоизга оширилди. 6 октябрдан бошлаб эса нон 20 %га қимматлаб, ўртача навли буханка нонининг давлат нархи 300 сўм қилиб белгиланди. Сал аввал эса бензин нархи кўтарилганди. Эндиликда эса жамоат транспортлари ҳисобланмиш автобус, троллейбус, трамвай ва метро учун йўл кира нархлари қимматлади. Бу каби қимматлашларни ўзбекнинг чўнтаги кўтарала олмаяпти дейди тошкентлик суҳбатдошларимиз.

“Йўл кира нархлари ошди. Автобуслар 350 сўмга кўтарилди. Маршруткалар 600 сўм бўлди. Жамоат транспортлари ҳисобланган автобус, трамвай, троллейбус ва метро асосан Тошкент шаҳрига тегишли. Чунки Тошкентда мана шу барча турдаги транспорт воситаларининг қатнови йўлга қўйилган”.

“Энди ҳамма норозию лекин нима қила олади? Қаерга боради? Дардини кимга айтади?”

“Ойлик сентябр ойида ошган эди. Энг кам иш ҳақи 25400 сўм бўлган эди. Октябрда ойлик ҳақи ошмади лекин транспорт нархи ошди. Буни чўнтак қандай қилиб кўтаради? Ўзбекистонда ҳозир аҳвол оғирку”.

“Тошкентйўловчитранссервис” ташкилоти ходимасининг билдиришича, жамоат тарнспортларининг йўл кира нархлари жорий йилда иккинчи бор оширилмоқда.

“15 октябрдан бошлаб ҳатто маршруткаларнинг ҳам нархи ошди. Маршруткаларни ҳаммасини нархи ҳар хил. Уларнинг нархи ўртача 100 сўмга ошди. Метро, автобус, трамвай ва троллейбус 350 сўм бўлди. Бу бу йил ҳисобига иккинчи марта ошиши. Ëзда ойлик йўл чипталарининг нархи ошган эди”.

Биз мутасадди ташкилот ходимасидан йўл кира нархларининг қимматлаши сабабларини сўрадик.

“Энди харажатларини қоплаши керакку. Бизга ҳам буйруқ вазирлар маҳкамасидан келади. Биз уни ўзимиз ҳоҳлаб оширмаймиз. Буйруқда нима сабабдан оширилганлиги кўрсатилади. Бунинг сабаби ëқилғи мойлаш материалларини ва эҳтиëт қисмларини нархи ошганлиги. Ҳар битта ташкилот ўз харажатини қоплаши керакку. Дейлик автобусни юриши учун эҳтиëт қисмлари, бензин керак”.

Тошкентлик суҳбатдошимиз Суҳроб Исмоиловнинг таъкидлашича, Тошкент аҳолисининг 70 % қисми жамоат трнаспортларидан фойдаланишади.

“Менимча ҳозир Ўзбекистонда ўртаҳол ва даромади ўртаҳолдан пастроқ бўлган аҳоли жамоат транспортидан фойдаланади. Буни Тошкент шаҳри мисолида гапирадиган бўлсак, Тошкент шаҳрини 70, 80 фоиз аҳолиси бунга тўғри келади. Уларнинг Ўзбекистондаги ҳозирги даромадларини ҳисобга оладиган бўлсак, 50 сўм ҳам улар учун жуда кўп қийинчиликлар туғдириши мумкин”.

Демак, эндиликда Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган жамоат транспортларининг йўл кира нархи 350 сўм қилиб белгиланди. Агар бирор ташкилотда ҳафтасига олти кун ишлайдиган тошкентлик бир ишчининг йўл кира нархларини ҳисоблайдиган бўлсак, ишчи бир ой давомида тахминан 25 кун ишласаю, йўл кирасига кунига ишга келиш ва уйга қайтиши учун 700 сўм сарфласа бир ойда йўл кирага 17500 сўм керак бўлади. Бу харажат ишхонага фақат битта транспорт орқали борилса, агар ишхона узоқроқда бўлсаю, у ерга бориш учун иккита транспортдан фойдаланилса, унда харажатни иккига кўпайтирамиз ва бу 35 минг сўмни ташкил қилади. Шу ўринда Ўзбекистонда бир ойлик энг кам иш ҳақи 25 минг 400 сўм эканлигини эслатиб ўтсак.
XS
SM
MD
LG