Линклар

Покистоннинг Свот водийсида полиция участкасига уюштирилган ҳужумда полициянинг тўрт ходими нобуд бўлди, яна 29 нафари жароҳатланди.


Маҳаллий расмийларга кўра, даставвал жангарилар полиция участкасини ракетадан ўққа тутган, сўнгра худкуш шахс ўз машинасини участка ҳовлисида портлатиб юборган.
Покистон ҳукумат кучлари август ойидан буён Свот водийсида жангариларга қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказиб келмоқда. Бироқ сўнгги пайтда жангариларнинг ҳарбийларга уюштираётган ҳужумлари ҳам ортиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG