Линклар

Туркия жануби шарқида ҳукумат қўшинлари ва курд жангарилари ўртасида рўй берган тўқнашувларда беш аскар ва беш жангари нобуд бўлди.


Туркия ҳарбийларининг таъкидича, тўқнашувлар чоршанба куни Ироқ чегарасига яқин ҳудудда рўй берган. Шу куннинг ўзида мазкур ҳудудда Туркия қўшинларнинг ҳарбий вертолёти номаълум сабабларга кўра, ҳалокатга учраган. Оқибатда вертолётда бўлган бир аскар нобуд бўлган яна 15 нафари жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG